ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ҳақида

ЮНЕСКО ҳақида қисқача маълумот

ЮНЕСКО- Бирлалашган Миллатларнинг таълим, фан ва маданият ишлари бўйича ташкилоти, 1945-йил 16-ноябрда Лондонда ташкил топган Бирлашган Миллатлар ташкилотининг ихтисослашган муассасидир. ЮНЕСКО ўз ваколати соҳаларида халқаро ҳамкорлик орқали тинчлик ўрнатишга интилади. Иккинчи жаҳон урушидан кейин қабул қилинган  ЮНЕСКО Низоми қуйидаги сўзлар билан бошланади: "Мадомики уруш ҳақидаги фикрлар инсонлар  онгида пайдо бўлар экан, тинчликни ҳимоя қилиш ғоясини ҳам уларнинг онгида мустаҳкамлаш лозим”. 

ЮНЕСКО ташкил этилганидан 75 йил ўтиб, тинчлик ҳақидаги ушбу тасаввур   ўзгаришсиз қолмоқда ва у барқарор ривожланишга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади. ЮНЕСКОнинг коммуникация  ва ахборот, маданият, таълим, табиий ва ижтимоий фанлар соҳаларидаги дастурлари БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 2015 йилда қабул қилинган 2030 йилгача бўлган Барқарор ривожланиш учун кун тартибида белгиланган 17 барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ўз ҳиссаларини қўшади.  ЮНЕСКО ғоялар лабораторияси вазифасини бажаради, халқаро стандартларни белгилаб беради, ҳамкорлик дастурларини амалга оширади, унга аъзо давлатлар салоҳиятини шакллантиради, ҳамда эркин фикр ва билим алмашишга кўмаклашади. 

1993 йилда Ўзбекистон Ташкилотга аъзо бўлган 193 давлатлардан бирига айланди.

1996 йилда Тошкентда ЮНЕСКО Ваколатхонасининг очилиши Ташкилотга Ўзбекистондаги ваколатини амалга ошириш, халқаро ҳамкорликни, шунингдек, ушбу мамлакат билан маданий ва бошқа алоқаларни йўлга қўйиш учун ажойиб имконият яратди.

Ўзбекистон ЮНЕСКО фаолиятида фаол иштирок этиб, икки марта  Ташкилотнинг Ижроия қўмитасига сайланди: 1997-2001 ва 2009-2013 йилларда. ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018-йилнинг октябр ойида ЮНЕСКО бош қароргоҳига қилган тарихий ташрифи чоғида имзоланган Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги 2018-2021-йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар режаси асосида  йўлга қўйилади. ЮНЕСКО ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларнинг яна бир муҳим босқичи ЮНЕСКО Бош Директори Одрэ Азуленинг хоним 2019-йил 26- 28-август кунлари  бўлиб ўтган Самарқанд ва Бухорога расмий ташрифи бўлди. Одрэ Азуле хоним Самарқандда Моддий ва номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича халқаро конференсиянинг очилиш маросимида иштирок этиб, "Шарқ  Тароналари" Халқаро мусиқа фестивалини очиб берди, ҳамда  ЮНЕСКОнинг Самарқанд ва Бухородаги Жаҳон мероси объектларига ташриф буюрди. ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги фаолияти ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги Ваколатхонасининг  ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳи, Бангкок ва Жакартадаги Минтақавий Ваколатхоналари, Олмаотадаги Кластер Ваколатхонаси ва ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси билан яқин ҳамкорликда амалга оширилади.


© UNESCO

ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси ҳақида. Инглиз, Ўзбек ва Рус тиллардаги Презентация English | Uzbek | Russian

Ўзбекистондаги асосий ҳамкорларимиз вазирликлар ва бошқа давлат идоралари, жумладан, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий комиссияси, Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирлиги ва бошқалар; Бирлашган Миллатлар ташкилоти ва унинг ихтисослашган идоралари, Жаҳон банки каби бошқа ҳукуматлараро ташкилотлар; ЮНЕСКОга аъзо давлатларнинг Ўзбекистондаги элчихоналари; шаҳар ва вилоят ҳокимликлари; оммавий ахборот воситалари ва бирлашмалари вакиллари ва бошқалар. ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги Ваколатхонаси БМТнинг Ўзбекистондаги тизими доирасида БМТ ва унинг 14 та ихтисослашган агентликлари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, БМТ Агентликларининг Ўзбекистондаги Мамлакат Гуруҳи, ҳамда  2017-2020 йилларга мўлжалланган янги Тараққиётга кўмак дастури (ЮНДАФ)ни  амалга оширишда фаол иштирок этади. 

Фаолиятимиз ҳақида  бир нечта аниқ мисоллар

ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги Ваколатхонаси фаолияти асосан ўз ваколати йўналишлари бўйича техник ёрдам кўрсатиш, ҳамда жамоатчиликнинг хабардорлиги ошириш ва салоҳиятни кучайтиришга қаратилган тадбирларини ташкиллаштиришдан иборат. 

Таълим

Дунё миқёсида ва, бинобарин, Ўзбекистонда БРМ 4 (Сифатли таълим) га эришишда ЮНЕСКО етакчилик қилади.

Умумий қиймати 9,6 миллион евро бўлган Европа Иттифоқининг  ЮНЕСКО билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида иш билан таъминлаш кўникмаларини ривожлантириш” номли янги дастурининг яқинда ишга туширилиши бунга мисолдир. Ушбу тўрт йиллик лойиҳанинг мақсади (2020-2024) қишлоқ аҳолисининг бандлигини ошириш, ҳамда барқарор ва диверсификатсияланган ва модернизация қилинган қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун мос кўникмаларга эга бўлган аёллар ва эркакларни керакли билим ва кўникмалар билан таъминлаш орқали  қишлоқдаги турмуш даражани оширишдир.  За последние несколько лет Сектор образования Представительства ЮНЕСКО в Ташкенте разработал ряд ресурсов, руководств и пособий по различным предметам, таким как "Развитие и оценка компетентности в области информационно-коммуникационных технологий", "Руководство для учителей по предотвращению насилия и издевательств в школах", руководство по гендерному обзору учебников, руководство по развитию потенциала учителей в области преподавания в классе с учетом гендерноориентированного подхода. Ўтган бир неча йил мобайнида ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги Ваколатхонаси Таълим сектори томонидан "Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида компетентликни ривожлантириш ва баҳолаш", "Мактабларда зўравонлик ва безориликни олдини олиш бўйича ўқитувчилар учун қўлланма" каби турли фанлар бўйича қатор манбалар, ўқув қўлланмалари ва қўрсатмалари ишлаб чиқилди

Фан

ЮНЕСКО ўзининг аъзо давлатларига фан, технология ва инновацияларга (ФТИ) инвестиция қилиш, миллий фан сиёсатини ишлаб чиқиш ва ундаги фан тизимларини ислоҳ қилишда кўмаклашишга ҳаракат қилади

Фан, технология ва инновацияларни (ФТИ) илгари суриш ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда сиёсатнинг асосий мақсадларидан бирига айланган. ФТИ барқарор инфратузилмани қуриш ва инклюзив ва барқарор саноатлаштиришни қўллаб-қувватлаш, шунингдек инновацияларни рағбатлантиришна қаратилган  барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) ва хусусан БРМ  9 (Саноатлаштириш, инновация ва инфратузилма) га эришиш учун ҳаракатлантирувчи кучдир. Ўзбекистонда ушбу иш Ислом тараққиёт банки (ИТБ)нинг молиявий кўмаги билан 2019 йилнинг охирида бошланган эди. ЮНЕСКО-ИТБ лойиҳасини амалга ошириш  натижасида Ўзбекистоннинг фан, технология ва инновация соҳасидаги мамлакат профили GO-SPIN (фан, технология ва инновация соҳасидаги сиёсат механизмларининг глобал обсерваторияси) тайёрланди. 

Маданият

ЮНЕСКО маданият соҳасида алоҳида ваколатга эга бўлган ягона БМТ ташкилоти. ЮНЕСКО маданиятнинг кучли компонентисиз ҳеч қандай барқарор ривожланишни қуриб бўлмаслигига амин.

Маданият борасида ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги Ваколатхонаси маданий объектлар, хусусан, Жаҳон мероси рўйхатига киритилган объектларни асраб-авайлаш ва муҳофаза қилишга қаратилган қатор дастур ва лойиҳаларни амалга оширади. 2018 йилдан бошлаб ЮНЕСКО Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда "Афғонистон, Марказий Осиё ва Эронда Ипак йўли мероси йўлаклари - Европа маданий мероси йилининг халқаро жиҳатлари"қўшма лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Ушбу лойиҳа моддий ва номоддий маданий меросини ҳимоя қилиш салоҳиятини мустаҳкамлашга, жамоатчиликнинг Буюк ипак йўли маданий мероси ҳақидаги хабардорлигини ошириш ва уни тарғиб қилишга, ҳамда меросдан барқарор ривожланиш учун асос сифатида фойдаланишна қаратилган.  Лойиҳада Хивадаги Богбонли масжидини сақлаш ва қайта тиклаш, ҳамда Хивада 2021 йилгача туризмни ривожлантириш режасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Маданият соҳасидаги сўнгги янгиликлардан бири Ўзбекистон томонидан 2005 йил ноябр ойида Маданий ифодаларнинг хилма-хиллигини сақлаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги Конвенциянинг 2019-йилда ратификация қилинишидир. Бу мамлакатнинг катта ютуғидир. Ушбу ютуққа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати, Маданият вазирлиги каби ратификация жараёнига жалб этилган муассаса ва ташкилотлар,  шунингдек, 2005 йилги Конвенцияни ратификация қилинишга узоқ йиллар давомида ҳаракат қилган  бизнинг Ваколатхонамизнинг ҳам ҳиссаси каттадир. Бундан ташқари, ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги Ваколатхонаси салоҳиятни ошириш бўйича тадбирлар, хабардорликни ошириш кампаниялари ва кенг жамоатчилик ва нодавлат ташкилотларни Ўзбекистон номоддий меросини муҳофаза қилишга жалб қилиш орқали 2003-йилги Номоддий маданий меросни муҳофаза қилиш бўйича конвенцияни тарғиб қилишга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. 2019 йилда Хоразмча "Лазги" рақси Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилди. Шундай қилиб, бугунги кунда, ушбу рўйхатга Ўзбекистоннинг етти элементи  кирган : "Шашмақом" (2008), "Бойсун туманининг маданий макони " (2008), "Катта Ашула" (2009), "Аския" (2014), " Палов маданияти ва анъаналари" (2016), "Наврўз" (2016) ва Хоразм "Лазги" рақси (2019). Бундан ташқари, Ваколатхонамиз Ўзбекистоннинг бой кўчар мероси ҳақидаги хабардорликни миллий ва халқаро даражадаларда оширади, шунингдек кўргазма дизайн ва бошқариш, сақлаш, инвентаризация, маълумотлар йиғиш ва таҳлил қилиш, музей тўпламларини асраш ва тиклаш каби соҳаларда миллий салоҳиятини мустаҳкамлайди, ҳамда  расмий ва норасмий таълим ва бутун умр мобайнида таълим олиш  соҳаларида музей ролини кучайтиришга ўз ҳиссасини қўшади . 
Бундан ташқари, ЮНЕСКО музейлар ва тўпламларни муҳофаза ва тарғиб қилиш, уларнинг хилма-хиллиги ва жамиятдаги ўрни тўғрисидаги 2015 йилги Тавсияларни амалга оширишда Ўзбекистон ҳукуматини қўллаб-қувватлайди. 

Коммуникация ва Информация

Алоқа ва ахборот соҳасидаги энг сўнгги ютуқлардан бири оммавий очиқ онлайн курслар (ОООК) янги ўқув платформасини ишлаб чиқиш бўлди.

 Ваколатхонамиз Тошкент ахборот технологиялари университети билан ҳамкорликда медиа ва ахборот саводхонлиги, журналистлар хавфсизлиги, оммавий ахборот воситаларида нафрат нутқи, журналистикада гендер масалалари, шунингдек, маълумотлар журналистикаси ва сохта янгиликлар курслари бўйича ОООКларни ишлаб чиқди. 2019-йилнинг октябр ойидан 2020-йилнинг феврал ойигача журналистиканинг маълумотлар журналистикаси каби янги йўналиши бўйича тренинглар ўтказдик. Ўзбекистоннинг саккиз вилояти (Бухоро, Жиззах, Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм) дан 200 дан ортиқ журналист малакаларини ошириб, ўзларининг журналистика амалиётида маълумотлар журналистикаси кўникмаларидан фойдаланишни бошладилар. 

Ваколатхона ходимлари

Ҳозирда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонасининг раҳбари жаноб Александрос Макаригакис (Греция). У ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги Вакалатхонаси раҳбари ва ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Вакили.В.Б сифатида 2021 йилнинг июл ойида иш бошлади.

ЮНЕСКО Тошкентдаги Ваколатхонасида йигирмадан ортиқ ходим, шунингдек БМТнинг маслаҳатчилари ва мунтазам булмаган кўнгиллилари ҳамда стажёрлари ишлайди. Биз биргаликда ҳар куни ЮНЕСКОнинг Ўзбекистонда ваколатини амалга ошириш, барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш ва мамлакат тараққиётига  ўз ҳиссамизни қўшамиз. 

Contact us

Жаноб Александрос К. Макаригакис
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Вакили вазифасини бажарувчи
Жахонгир Шералиев
Администратор
+998 78 1207116
+998 78 1207154
Зулфия Нарбаева
ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги Вакили ёрдамчиси
+998 78 1207116
+998 78 1207154/55